Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Малида рус ёлланма аскарлари пистирмага учради, вагнерчилар асирга тушди

Малида рус ёлланма аскарлари пистирмага учради, вагнерчилар асирга тушди

Мали шимолидаги туареглар билан жангда ҳукумат қўшинлари ва россиялик ёлланма аскарлар колоннаси мағлубиятга учради, деб хабар беради АFP.

Мали қўшинлари мағлубиятини маҳаллий расмий агентлик билан суҳбатда тасдиқлади. Унга кўра, “Вагнер”нинг камида 17 жангчиси ҳалок бўлган ёки асирга олинган. Маълумотни “Вагнер”га алоқадор Telegram каналлари ҳам тасдиқлади. Улар жанг майдонидаги жасадлар ва ёниб кетган ҳарбий техникалар акс этган фотосуратлар ва видеоларни эълон қилди.

2020 йилда Малидаги ҳокимият ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинганидан бир йил ўтиб хунта “Вагнер” ёлланма жангчиларини хавфсизликни таъминлашга кўмаклашишга таклиф қилган.

Киритилди: 11:23 28.07.2024. Ўқилди: 2718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!