Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мали армияси террористик ҳужумлардан сўнг вазиятни назоратга олди

Мали армияси террористик ҳужумлардан сўнг вазиятни назоратга олди

Мали қуролли кучлари мамлакат бўйлаб бир нечта шаҳарларда эрта тонгда содир бўлган бир қатор террористик ҳужумлардан сўнг вазиятни қайта назоратга олди.

Бу ҳақда Reuters агентлигига ҳарбий департаментга таяниб маълум қилди.

"Аскарлар барча ҳужумларни қатъият билан қайтардилар ва вазият назорат остида. Севареда йигирма террорчи ва Гаода олтита террорчи ўлдирилди. Гаода ҳукумат тарафдори бир жангчи ўлдирилди ва яна тўрт киши яраланди", дейилади баёнотда.

Мали ҳарбийлари қуруқликдаги кучлар ва ҳаво кучлари ёрдамида бир нечта шаҳарларни тозалашда давом этаётгани таъкидланмоқда.

Шанба куни эрта тонгда Малидаги исёнчилар ҳукумат қўшинлари жойлашган шимолий шаҳар ва пойтахт Бамаконинг жанубидаги шаҳарни ўз ичига олган бешта жойда ҳужумлар уюштирдилар. Ҳужум Малининг шимолидаги Анефис, Агуелҳок ва Гао, Малининг марказидаги Севаре ва жанубдаги Кениороб шаҳарларидаги армия позицияларига қаратилган, дейилади баёнотда.

Туареглар бошчилигидаги исёнчи гуруҳ - Азавадни озод қилиш фронти вакили шанба куни содир бўлган ҳужумларга алоқадорлигини даъво қилди.

Киритилди: 09:05 05.07.2026. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!