Малайзиядаги сув тошқинлари туфайли 37 мингдан ортиқ киши уйини тарк этишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда қироллик бош вазири Анвар Иброҳим маълум қилди.
«Тошқиндан жабрланганлар сони 37 189 нафарга етди, шу жумладан олтита штатда 11 385 оила», — деди бош вазир.
Нашрнинг қайд этишича, табиий офатдан Малайзиянинг олти штати – Келантан, Тренггану, Кеда, Перлис, Жоҳор ва Перак жабр кўрган. Жабрланганлар учун 322 та вақтинчалик эвакуация маркази ташкил этилган.