Бугун 9 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Малайзияда газ қувурининг портлаши оқибатида 112 киши жабрланди

A A A
Малайзияда газ қувурининг портлаши оқибатида 112 киши жабрланди

Субанг Жая шаҳрининг Путра Хайтс ҳудудидаги газ қувурида ҳалокатли портлаш юз берди, деб хабар беради Malay Mail.

Малайзия полицияси маълумотларига кўра, портлаш ёнғинга сабаб бўлган, 112 киши жароҳатланган, улардан 63 нафари шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, идора ёнғин 47 та уйни вайрон қилганини таъкидлади. Газ қувуридан чиққан катта ёнғин катта зарар етказди ва фавқулодда эвакуация қилишга мажбур этди.

Эрталаб бошланган ёнғинга Petronas газ қувуридаги носозлик сабаб бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, олов баландлиги 500 метргача етган ва бир неча километр узоқликдан кўриниб турган.

Киритилди: 07:12 02.04.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!