Малайзиянинг Petronas давлат энергетика компанияси томонидан бошқариладиган газ қувуридаги ёнғин оқибатида 145 киши касалхонага ётқизилди.
Бу ҳақда Bernama давлат агентлиги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Улардан 41 нафари шифохонадан чиқарилган.
Reuters хабарига кўра, ёнғин тушдан кейин ўчирилган. Ёнғин оқибатида жами 305 киши жабрланган, жумладан, 190 кишининг уйи шикастланган.