Малайзия ҳукумати давлат қарзларини тўлаш учун халқдан ёрдам талаб қилди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.
Шу мақсад билан ташкил қилинган ёрдам фондига хозиргача 6,8 млн доллар пул ўтказилди.
Молия вазири Лим Гуан Энг матбуотга берган брифингда «Умид» фонди билан давлат қарзларини тўлаш учун халқдан тўпланган пул миқдори 6,8 млн долларга етганлигини маълум қилди.
Малайзия халқи 6 кун олдин фаолият кўрсата бошлаган фондга фақатгина 30 май кунининг ўзидаёқ 1,76 млн доллар пул ўтказди.
Ҳозирда Малайзиянинг собиқ бош вазир Нежиб Раззоқ давридан қолган тахминан 252 миллиард доллар қарзи мавжуд.
Эслатма: «Умид» фондини ташкил қилган амалдаги бош вазир Маҳатҳир Муҳаммад 9 майда ўтган умумий сайловларда ғалаба қозонгач, халқни биргаликда мамлакатни қайтадан барпо этишга чақирган эди.
Manba: azon.uz