Бугун 9 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Малайзия қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди

Малайзия қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди

6-ноябр куни Малайзиянинг Лангкави ороли қирғоқларида муҳожирлар бўлган қайиқ чўкиб кетди. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Bernama агентлигининг хабарига кўра, ўн нафар йўловчи тирик қолган.

Малайзия денгиз хавфсизлиги агентлиги (MMEA) маълумотларига кўра, кемада тахминан 300 муҳожир бўлган, улар Мянманинг Бутхидаунг туманидан жўнаб кетган бўлиши мумкин.

Расмийлар ҳодисани одам савдоси билан боғлиқ гумон билан текширишаяпти ва мамлакатга ноқонуний киришга қарши чоралар кучайтирилаётганини таъкидлади.

Ҳозирда ҳалокат жойида кенг қамровли қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида Мянма ва Бангладешдан денгиз орқали ўз манзилларига етиб боришга уринаётган муҳожирлар кўпинча хавфли денгиз шароитида фожиали ҳодисаларга дуч келади.

Киритилди: Бугун 14:18. Ўқилди: 188 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!