Сиёсатчи Исроилнинг Қатар пойтахтига қилган ҳаво ҳужумларини кескин қоралаб, буни «ҳудуд хавфсизлигига таҳдид солувчи беақлча провокация» деб атади.
«Ғазо кўз ўнгида йўқ қилиняпти. Унинг халқи мислсиз вайроналикни бошидан кечирмоқда: оилалар ер юзидан ўчириляпти, шифохоналар вайрон бўлган, болалар вайрона остидан чиқарилаяпти», — деди у.
Анвар Иброҳимга кўра, Исроилнинг Фаластин давлатини таниҳишдан бош тортгани — бу «доимий апартеид эълони» ва БМТ резолюциялари ҳамда халқнинг ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқини инкор этиш демакдир.
У Sumud флотилиясини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади:
«Бу — раҳм-шафқат миссиясидир ва биз уни манзилига етиб бориши учун барча ҳаракатни қилишимиз керак», — деди у.
Анвар Иброҳим таъкидлашича, фақат баёнотлар билан чекланиб бўлмайди:
«Қоралашлар ракета ёғдирани тўхтатмайди, декларациялар Фаластинни озод қилмайди. Қатъий чоралар кўриш керак: дипломатик ва савдо алоқаларини тўхтатиш лозим», — деб хулоса қилди Малайзия бош вазири.