✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларидаги «Театр студиялари» фаолиятини такомиллаштириш бўйича вазирлик томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда.
➖ Лойиҳанинг асосий мақсади, ўқувчиларнинг театр санъатига бўлган қизиқишларини ошириш, ёшлар ўртасида ушбу санъат турини янада ривожлантиришдан иборат.
🔹Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева ва Ёш томошабинлар театри режиссёри Барот Ҳасановлар иштирокида ўтказилган лойиҳа муҳокамасида театр томошаларини бугунги кун талабига мос янги ғоя асосида амалга ошириш бўйича навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.