Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мактабларда пулли синфлар очилаётганлиги ростми?

Мактабларда пулли синфлар очилаётганлиги ростми?

Пулли синфлар очилаётгани ҳақида вазирлик баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда мактабларда пулли синфлар очилаётганлиги хусусида турли фикрлар билдирилмоқда.

Аввало шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Конституциясининг 50-моддасида қатъий белгилаб қўйилганидек, "давлат бепул умумий ўрта таълим олишни кафолатлайди."

Шунга мувофиқ, мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларидаги барча дарслар тасдиқланган ўқув режага мувофиқ бепул амалга оширилишини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда “пулли синф” деб талқин этилаётган ҳолатлар аслида давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларга ўқув режа ва давлат таълим стандартларидан ташқари қўшимча билимлар бериш учун ташкил этиладиган таълим хизматидир.

Ушбу мезон Ҳукуматнинг 2019-йил 22-апрелдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Nizomda алоҳида қайд этилган.

Мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ихтиёрийлик асосида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.

Пулли таълим хизматларидан топилган бюджетдан ташқари маблағларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори ўқитувчиларга ҳақ тўлашга, қолган қисми мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.

Энг муҳими, мактабларда ташкил этиладиган пулли таълим хизматларига директор ва педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий тартибда жалб этилишига йўл қўйилмайди.

2025-2026-ўқув йилида 738 минг нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган ва уларнинг барчаси ўқув режадаги фанлардан бепул ўқитилиши кафолатланади.

Қўшимча таълим хизматлари, энг аввало ота-оналарнинг ташаббуси, яъни улар ўртасида ўтказилган сўровнома асосида ўқув йили бошланганидан сўнг ихтиёрийлик асосида ташкил этилиши мумкин.

Шу ўринда барча мактаб директорларини ота-оналарни қўшимча пулли таълим хизматларига мажбурий тартибда жалб этмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирамиз. Давлат таълим стандартларидаги дарслар пул эвазига ўқитилишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли ота-оналар!

"Бу борада белгиланган қонуний талаблар бузилганлик ҳолатига дуч келсангиз, вазирликнинг Ишонч телефони (71-202-09-09)га мурожаат этишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз тезкор ўрганиб чиқилиши таъминланади," дейилади вазирлик хабарида.

Киритилди: 16:45 15.06.2025. Ўқилди: 740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!