Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Мактаблар олдида ўқувчиларни хавфсиз тушириш ва олиб кетиш зоналари ташкил этилмоқда

Мактаблар олдида ўқувчиларни хавфсиз тушириш ва олиб кетиш зоналари ташкил этилмоқда

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида мактаблар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида болаларни транспорт воситасидан хавфсиз тушириш ва олиб кетиш учун махсус тўхташ жойлари ташкил этиш ишлари бошланди.

Дастлабки босқичда бундай зоналар:

— Юнусобод туманидаги 5-сонли мактаб;

— Шайхонтоҳур туманидаги 42-сонли мактаб олдида ташкил этилди.

Мазкур ҳудудларда транспорт воситаларининг қисқа муддатга тартибли тўхташи учун тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, йўл чизиқлари чизилди.

Ушбу ечим, аввало, мактабга келаётган ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, болаларнинг автомобилдан бевосита қатнов қисмига тушиб қолишининг олдини олиш, мактаблар олдида тартибсиз тўхташларни камайтириш ҳамда эрталабки ва дарс тугайдиган вақтдаги транспорт ҳаракатини тартибга солишга хизмат қилади.

Шунингдек, махсус зоналар ота-оналарга фарзандларини хавфсиз ва белгиланган жойда тушириш ёки олиб кетиш, пиёдалар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракатига халал бермаслик имконини яратади.

Айни пайтда пойтахтнинг бошқа мактаблари олдида ҳам шу каби тўхташ зоналарини ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:28 09.09.2026. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!