Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Мактабга қатнашда қайиқда сузиб борган қиз ўқишини спорт марказида давом эттиради

Мактабга қатнашда қайиқда сузиб борган қиз ўқишини спорт марказида давом эттиради

6-синфга ўтган Замира Тўйчиева Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида, академик эшкак эшиш йўналишида ўқишини давом эттиради.

Ўтган йил охирида Сирдарё вилоятининг Гулистон туманидаги мактабга бориш учун Сирдарёни қайиқда сузиб ўтадиган 12 яшар Замира Тўйчиева интернетда машҳур бўлиб кетган эди.

Ўшанда Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қизнинг мактабига бориб, унга ноутбук ва китоблар совға қилган, онаси билан гаплашиб, Замиранинг пухта билим олиши учун барча ёрдамни кўрсатишини айтганди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 5-синфни тамомлаган қиз энди ҳар куни дарёни кечиб мактабга бормайди. Вилоят ҳокимининг таклифига кўра, у янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди.

“Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга Ёшлар марказида дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади”, дейилади хабарда.

Киритилди: 23:35 30.05.2023. Ўқилди: 2170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!