Замонавий фан техника тараққиёти физика ва у билан боғлиқ бўлган фанларнинг, жумладан, биофизиканингривожланиш мувафаққиятлари билан бевосита боғлиқ.
Ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш ва уларнинг фанга қизиқишларини ривожлантириш мақсадида, физикани бошқа фанлар билан бўғлаб тушунтириш керак. Ҳар бир ўқувчи ёшлигидаёқ ўз қизиқишларини билиши, уни доим тартибда сақлаши ва гигиенага риоя қилиши керак.
Биофизика элементларини ўрганиш табиатда, жонли организмларда, шу жумладан инсон организмида кечадиган физик ҳодиса ва жараёнларни тушунишга имкон беради, ўқитишда фанлараро алоқани амалга оширади. Ҳозирги замон тиббиёт амалиётида ташхис учун ҳам турли хил физик асбоблар кенг фойдаланилади.
Замонавий тиббиёт асбобларининг кўпчилиги физика фани қонуниятларига асосланган бўлиб, у физик асбоб ҳисобланади. Масалан, тиббиёт термометрининг ишлаш принципи симобнинг иссиқликдан кенгайишига асосланган.
Киши танасидаги (елка артериясидаги) қон босимини танометр асбоби ёрдамида ўлчайди. Бу асбоблар кўрсатадиган катталиклар, яъни температура ва қон босими физик катталиклардир.
Механикада биофизика элементларини ўрганишда масалан, “Ишқаланиш кучи” мавзусида ўқувчиларга жонли табиатда ва техникада ишқаланиш кучининг аҳамияти ва зарари, унинг одам организмида намоён бўлиши ҳақида ҳикоя qilinadi. Суякаларнинг бўғинда ҳаракатланишида, овқат қизил ўнгачдан ўтаётганда, мушаклар яқин тўқималар бўйича ҳаракатланганда, қоннинг қон томирларида ҳаракатланганида, қовоқнинг кўз устида ҳаракатланишида ва ҳоказоларда ишқаланиш ҳодисаси содир бўлишини ўқувчилар онгига сингдирилади.
“Статика элементлари”ни ўрганишда одам организмида «ишлаётган» оддий механизмлар борлиги айтилади.
Суяклар ричаг вазифасини ўтайди. Инсон танасида бундай ричаглар 200 дан ортиқ.
“Иш ва қувват” мавзусида одам танасининг қуввати ҳақида гапирилади. Одам нормал шароитда 70-80 В қувватга эриша олади.
Молекуляр физикада “Капиллар ҳодисалар” мавзусида одамнинг нафас олиши ва озиқланиши ҳақида. Ҳаво пуфакчаси одамнинг кичик диаметрдаги қон томирига кириб қолса, одам соғлиги учун хавфли эканлиги айтилади.
Оптикада рентген нурлари инфрақизил, ультрабинафша нурлар, лазер нурларидан фойдаланиш гапирилади.
Мактабда таълим тарбияни яхшилашда тадбиқий физика ҳамда фанлараро боғланишларнинг аҳамияти катта. Мактаб физика курсида ўқувчиларга ўргатиладиган биофизикага оид материаллар фанлараро ҳамкорликда амалга оширилса, уларнинг касб танлашларида ҳам аҳамиятга эга бўлади.
308-мактабнинг физика фани ўқитувчиси: Ҳамроева М.Р.
208-мактабнинг физика фани ўқитувчиси: Турдиева Н.А
248-мактабнинг физика фани ўқитувчиси: Болтаева Г.Ч.