Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда бугун, 30 март кунидан бошлаб учта телеканалда телевизион дарслар намойиш этишни бошлайди.
Uzdigital TV МЧЖ абонентлари 1-4 синфлар учун телевизион дарсларни National Geography Wild каналида, 5-8 синфлар учун Eurosport каналида ва 9-11 синфлари учун эса «Охота ва рыбалка» каналида тамоша қилишлари мумкин.
Кабель телевидение ҳамда IP-телевидение абонентларида эса телевизион дарслар бошқа телеканаллар ўрнига намойиш этилиши мумкин.
Шунингдек, видеодарслар ер сунъий йўлдоши орқали узоқ ва бориш қийин аҳоли пунктларида ўрнатилган кам қувватли телеузаткичлар орқали қўшимча каналлар шаклида 4 та телевизион канал орқали очиқ ҳолда бепул асосда тарқатилиши ташкиллаштирилди.
Агар абонентларда савол ёки муаммолар юзага келса, улар телевидение хизматларини тақдим этувчи компанияларга мурожаат этиши мумкин.
Соат 17:00 дан бошлаб эса видеодарслар такроран намойиш этилади ва янада яхшироқ ўрганиш учун қўшимча имконият бўлади.
Халқ таълими вазирлиги ҳар ҳафта телевизион дарслар эфир вақти ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида эълон қилиб боради.
Аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги видеодарсларни интернет тармоғида жойлаштириб борилади. Жумладан, видеодарслар қуйидаги манбаларда жойлаштириб борилади:
TASIX тармоғида
https://mover.uz/channel/uzeduuz/
TASIX тармоғидан ташқарида
https://youtube.com/c/O-zbekistonRespublikasiXalqtalimivazirligi
https://t.me/uzeduonlinemaktab