2025 йил учун Бюджетномада дарсликлар учун тўлов ундириш тизимини тиклаш таклиф қилинган.
Қайд этилишича, дарсликлар ва машқ дафтарларининг бепул бўлиши сабаб ота-оналар масъулияти пасайиб кетган.
Шу муносабат билан ота-оналардан бир тўплам учун 80 минг сўм тўлов ундириш таклиф қилинди. Бу бир тўплам нархининг (450-500 минг сўм) 16-18 фоизини қоплайди.