Бугун 4 июнь, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Максим Шацких: Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси билан натижага эришиш жуда қийин

Максим Шацких: Ҳозирги Ўзбекистон терма жамоаси билан натижага эришиш жуда қийин

«Ротор» клуби ёрдамчи мураббийи Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятсиз натижаларини миллий чемпионатнинг кучсизлиги билан боғлади.

«Келинг, очиқ гапирамиз: Ўзбекистонда фақат битта клуб қолган — «Пахтакор». Ҳозирча қолган барча жамоаларга қийин ва оғир. Бу биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоаси учун катта зарар. Миллий чемпионат рақобатсиз ўтади, кейинчалик футболчилар қийинроқ босқичдаги ўйинга йўл олади ва унга мослашиш жуда қийин кечади. Чунки йил давомида қўпол қилиб айтганда ҳаваскор тизимда ўйнайсан.

Ўз-ўзидан терма жамоа асосини «Пахтакор» футболчилари ташкил этади. Улар терма жамоага боргач, ўша саудияликлар ва арабларга қарши ўйнашга қийналади. Улар жисмоний тайёргарлик ва бошқа жиҳатларда яққол ортда қолади. Буларнинг барчаси миллий чемпионат билан боғлиқ, агар чемпионат кучли бўлганда терма жамоа ҳам анча яхшироқ кўриниш оларди.

Ҳозир болалигидан Европа клубларида тарбия топган ва Ўзбекистонга алоқаси бўлган футболчиларни қидириш, уларни қайтариш керак. Айни дамдаги терма жамоа билан бирор натижага эришиш қийин. Билмадим, Вадим Абрамов буни қандай уддалайди, исталган мураббий учун жуда қийин. Афсуски, аввалги Одил Аҳмедов йўқ, у энди ёш эмас. Ҳа, Шомуродов яхши ҳаракат қилмоқда. Терма жамоада таъминот йўқ, ёшлар терма жамоаларидан таъминот кутишнинг фойдаси йўқ», — дейди Шацких.

Киритилди: 14:28 16.05.2020. Ўқилди: 3579 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!