Бугун 27 сентябрь, 2022 йил, сешанба

O'ZB

Макрон Украина ва Россияни музокаралар столига қайтариш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтди

Макрон Украина ва Россияни музокаралар столига қайтариш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтди

Франция етакчиси Эммануэль Макрон Украина ва Россия Федерациясини музокаралар столига қайтариш учун барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда BFM TV телеканали хабар бермоқда.

“Ўйлайманки, бугун биз ҳамма нарсани қилишимиз керак, шунда иштирокчи томонлар танлаган вақтда, Украина бунга қодир бўлганда, томонлар музокаралар столига қайтсин”, — деди Франция президенти.

Макроннинг сўзларига кўра, музокаралар можаронинг ҳар икки томони уларга тайёр бўлиши биланоқ ўтказилиши керак. Шу билан бирга, Франция раҳбарининг сўзларига кўра, музокараларда Украина томонидан илгари сурилган талаблар ҳисобга олиниши керак.

Шунингдек, Макрон Франция “Россия Федерацияси билан уруш қилмаётгани” ва Кремль билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканлигига эътибор қаратди.

Киритилди: 16:25 22.09.2022. Ўқилди: 1934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!