Франция президенти Эммануел Макрон Россия билан тинчлик келишуви доирасида Украина ҳудудини сотишга тайёр, дея маълум қилди полшалик дипломат Яcек Сариуш-Волский. Унинг сўзларини Британиянинг таблоиди Express келтирган.
“Менимча, Макрон ва Шолцнинг барча орзулари Украина ҳудудининг бир қисмидан воз кечиш орқали тинчликка эришишдир...”, деди дипломат.
Сариуш-Волский Парижнинг Украинадаги уруш бўйича позициясини танқид қилди ва Франция президентини айёрликда айблади, чунки у "ёлғонга асосланган ёқимли гапларни айтиш устаси".
Полша дипломати, шунингдек, Британия нашрига "можарони музлатишга интилиш жуда катта, аммо бу очиқ тан олинмаса ҳам", деди.
Унинг таъкидлашича, музлатилган можаро ўнлаб йиллар давом этиши мумкин.