Франция президенти Эммануэль Макрон миллий терма жамоа ўйинчилари олдига борди.
Учрашув Франция терма жамоасининг Клерфонтендаги машғулот базасида бўлиб ўтди. Макронга рафиқаси Брижит ҳамроҳлик қилди. Президент футболчилар ва мураббийлар штаби билан суҳбатлашди, сўнгра улар билан биргаликда эсдалик учун суратга тушди.
Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасида энг қимматбаҳо жамоалар рейтингида етакчилик қилмоқда. Жамоа Мексика, АҚШ ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаб юборди. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичида Франция Норвегия, Ироқ ва Сенегал терма жамоалари билан куч синашади.