Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Макрон Путин билан Украинадаги фуқаролик ядро энергетикаси масалаларини муҳокама қилади

Макрон Путин билан Украинадаги фуқаролик ядро энергетикаси масалаларини муҳокама қилади

Эммануэл Макрон МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси билан музокарадан сўнг Владимир Путин билан Украинадаги фуқаролик ядро энергетикаси масалаларини муҳокама қилишини таъкидлади.

Бу ҳақда Франция президенти TF1 телеканали эфирида маълум қилди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков "РИА Новости"га маълум қилишича, Путиннинг графигида ҳозирча Франция раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилиш режалаштирилмаган.

Медуза манбаларига кўра, Россия қўшинлари нефть ва газнинг Украина орқали узлуксиз транзити кафолати эвазига Запорожье атом электр станциясидан чиқиб кетиши мумкин.

Ўз навбатида, Гросси La Repubblica нашрига берган интервьюсида МАГАТЭ йил охиригача Запорожье атом электр станциясини ҳимоя қилиш бўйича Россия Федерацияси ва Украина билан келишувга эришишга умид қилишини айтди. Аввалроқ агентлик станция атрофида хавфсиз ҳудуд яратишга чақирган эди.

Киритилди: 20:32 03.12.2022. Ўқилди: 2110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!