Франция президенти Эммануэль Макрон истеъфога чиқиши керак. Бу ҳақда “France Insoumise” партиясининг парламентдаги фракция раҳбари Матилд Пано ўзининг ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида маълум қилди.
“Ортга ҳисоблаш бошланди. Макрон кетиши керак”, — деб ёзди у.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Франция бош вазири Себастьян Лекорню тайинланганидан кейин бир ой ўтмай истеъфога чиққан, шунингдек, бир йилдан кам вақт ичида учта ҳукумат раҳбари мағлубиятга учраган.