Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Макрон Исроилнинг ҳаракатларини "шармандали" деб атади. Нетаньяху жавоб берди

Макрон Исроилнинг ҳаракатларини "шармандали" деб атади. Нетаньяху жавоб берди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг Исроил ҳақидаги сўзларига қараганда, Париж Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини қўллаб-қувватлайди, деди яҳудий давлати бош вазири Биньямин Нетаняху. Унинг сўзларидан Reuters иқтибос келтирмоқда.

Исроил ҳукумати раҳбари, шунингдек, Тель-Авив ўз мақсадларига эришишда давом этишини қўшимча қилди: гаровга олинганларни озод қилиш, ҲАМАСни йўқ қилиш ва Ғазо секторида Исроилга таҳдидларни бартараф этиш.

Бир кун аввал Макрон Нетаньяхуни Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни тўсиб қўйгани сабабли "шармандали хатти-ҳаракат"да айблаган эди. Bloomberg хабарига кўра, у Теьл-Авивнинг ҳаракатларини номақбул деб атади ва Европа Иттифоқини Исроил томонига нисбатан позициясини кучайтиришга чақирди.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон Ғазодаги гуманитар вазият яхшиланмаса, Европа Иттифоқи Исроил билан ҳамкорлик келишувларини қайта кўриб чиқиши мумкинлигини айтганди.

Парижда нутқ сўзлаган Макрон Исроил ҳукуматининг ҳаракатларини "шармандали" деб атади ва уни гуманитар ёрдам етказиб беришни тўсиб қўйганликда айблади. Шу билан бирга, у бош вазир Бинямин Нетаняхуни шахсан танқид қилганини тан олди, бироқ Исроилни қўллаб-қувватлашда Вашингтон асосий роль ўйнашини таъкидлади.

Киритилди: 19:12 14.05.2025. Ўқилди: 685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!