Макрон Исроил ва Эронни кескинликни камайтиришга ва тинч аҳоли орасида қурбонларга олиб келаётган ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар бермоқда.
Франция президентининг сўзларига кўра, ҳар бир мамлакат фуқаролари ўз раҳбарларини ўзлари алмаштира олади, ташқи ҳарбий операциялар орқали уларни ағдаришга уриниш эса ҳар доим стратегик хатолик бўлиб келган.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг ўлдирилиши Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятнинг авж олишига олиб келмаслигини, аксинча, бу низога нуқта қўйишини айтган эди.