Франция президенти Эммануэл Макрон Трампнинг Дания оролига тегишли худудни АҚШ таркибига қўшиш нияти ҳақидаги баёнотларидан сўнг, хавфсизлик масалаларини муҳокама этиш мақсадида оролга ташриф буюрадиган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлади.
Нашр маълумотларга кўра, расмий ташриф 15 июн куни Гренландия ва Дания бош вазирлари таклифига биноан амалга оширилади. Ушбу ташриф орол билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган, дейилади хабарда.