Франция тез ўзгариб бораётган халқаро вазият ва ҳозирги ноаниқликни инобатга олган ҳолда Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр.
Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон Хитой жануби-ғарбидаги Сычуань провинцияси марказида ХХР раиси Си Сциньпин билан учрашув чоғида маълум қилди.
"Биз можароларни ҳал қилиш, дунё тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш учун биргаликда ҳаракат қилиш учун Хитой билан мулоқот ва маслаҳатлашишга тайёрмиз”, — деди Макрон.
Хитой раҳбари Хитой ва Франция биргаликда мулоқот ва ҳамкорлик орқали дунё тинчлиги, барқарорлиги ва инсоният тараққиётига янада катта ҳисса қўшиши мумкинлигини таъкидлади.
Макроннинг ташрифи давомида Хитой ва Франция глобал бошқарувни мустаҳкамлаш, глобал иқлим ва экологик муаммоларга биргаликда жавоб бериш, атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишда ҳамкорликни доимий равишда рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида алмашинув ва ҳамкорлик, Украина ва Яқин Шарқдаги вазият бўйича қўшма баёнотлар эълон қилди.