Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Макрон: "Европа Иттифоқи учинчи давлатлар билан ҳамкорлик қилиши керак, АҚШ вассали бўлмаслиги керак"

Макрон: "Европа Иттифоқи учинчи давлатлар билан ҳамкорлик қилиши керак, АҚШ вассали бўлмаслиги керак"

Франция президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқи учинчи давлатлар билан алоқалар ўрнатиши ва АҚШнинг вассали бўлмаслиги кераклигига ишонч билдирди.

Франция раҳбари бу фикрини Сорбоннадаги нутқи давомида билдирди.

Макрон яқин йилларда Европа мудофаа соҳасида “уйғониши”, шунингдек, учинчи давлатлар билан ҳамкорликни давом эттириши кераклигини таъкидлади.

“Қўшма Штатларнинг ҳеч қачон вассали бўлмаганлигини ва дунёнинг барча минтақалари: ривожланаётган мамлакатлар, Африка, Лотин Америкаси билан гаплаша олишини кўрсата оладиган Европани қуриш”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Киритилди: 17:12 25.04.2024. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!