Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Макрон Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида баёнот берди

Макрон Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида баёнот берди

Эммануэл Макрон биринчи марта Павел Дуровнинг Францияда ҳибсга олинишига изоҳ берди.

Франция президенти Эммануэл Макрон Павел Дуровнинг мамлакатда ҳибсга олиниши сиёсий қарор эмаслигини айтди.

Мамлакат президенти адлия органларининг Телеграм асосчисига нисбатан ҳаракатлари сиёсий характерга эга эмас, балки «давом этаётган суд тергови доирасида» содир бўлаётганини айтди. «Ҳуқуқий давлатда, реал ҳаётда бўлгани каби, фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган эркинликлардан фойдаланиш судларга тўлиқ юкланган мустақиллик», деб ёзади у Х ижтимоий тармоғидаги постида.

«Франция ҳар қачонгидан ҳам сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқ ва шундай бўлиб қолади», деди Макрон.

Киритилди: 19:35 26.08.2024. Ўқилди: 2806 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!