Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Маккажўхорининг 33 сантиметрли янги нави яратилди

Маккажўхорининг 33 сантиметрли янги нави яратилди

Қандли маккажўхорининг хилма-хил навларини истеъмол қилиш маданияти Ўзбекистонда ортиб бормоқда. Бу нафақат соғлом озиқланиш, балки иқтисодий томондан ҳам фойдали бўлиб, маҳсулот экспорт имкониятларини кенгайтиради.

Украина селекционерлари Ўзбекистон фермерларининг талабларини инобатга олган ҳолда, янги «Ромео» қандли маккажўхори навини яратдилар. Ушбу янги нав узун донли бўлиб, яхши шароитларда қарийб 33 сантиметрга етади.

«Ромео» нави Ўзбекистонда қурғоқчиликка чидамли, кўпроқ ҳосил берадиган қандли маккажўхори тури сифатида танлаб олинган. Бундан ташқари, Украина селекционерлари томонидан қурғоқчиликка чидамли бўлган «Жамала» нави ҳам ишлаб чиқилган.

Хўш, «Ромео»нинг алоҳида хусусияти шундаки, у энг узун сўтали навдир. Етарлича кучли дурагай бўлиб, ҳар бир поясида иккита йирик сўтаси бор.

Қурғоқчиликка чидамли навлар фермерларга ҳосилни барқарор етиштириш имкониятини беради, бу эса иқлим ўзгаришлари шароитида айниқса муҳимдир.

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудлари учун мосланган ушбу навлар сувдан кам фойдаланиш имкониятига эгадир.

Фермерлар ўз экин майдонларида қурғоқчиликка чидамли навларни экиш орқали ҳосилдорликни ошириш ва сувни тежаш имкониятига эга бўлади. Шу жумладан, «Ромео» нави қишлоқ хўжалигимиз учун мос экин тури ҳисобланади.

Киритилди: 21:00 11.11.2024. Ўқилди: 1476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!