Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Маккада Каъба ёпинчиғи алмаштирилди (фото)

A A A
Маккада Каъба ёпинчиғи алмаштирилди (фото)

Ҳар йили Зулҳижжа ойининг 9—10-санасида, зиёратчилар Арафот тоғига кўтарилганда, Маккада Каъба ёпинчиғи — кисва алмаштирилади. Бу ҳақда «Islam-today.ru» хабар бермоқда.

Фото: «Islam-today.ru»

Кисва Саудия Арабистонида тайёрланади. Бунинг учун 670 килограмм ипак сарфланади, ундан 10 килограмми кумуш ва олтин билан қопланган махсус ипларга тўғри келади. Одатда кисва узунлиги 14 метр ва эни 95 сантиметр бўлган 47 қисмдан иборат.

Фото: «Islam-today.ru»

Ҳозирда Умм ал-Қура университети олимлари ёпинчиқ учун кисванинг оғирлигини ошириб, тўзишдан ҳимоя қиладиган кевлар толаларидан фойдаланиш усулини ишлаб чиқмоқда.

Киритилди: 09:46 23.08.2018. Ўқилди: 4175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар