Дунёдаги урушлар сабаб бу йил Ҳажга бора олмаганлар ҳам бор.
Жума куни дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб мусулмонлар Ҳаж амалларини адо этиш учун Ислом оламининг энг муқаддас жойига йиғилишди.
Саудия ҳукумати бу йил зиёратчилар сони 2 миллиондан ошишини кутган эди. Аммо жорий йилги Ҳаж зиёрати Ғазо секторидаги Фаластин-Исроил можаролари фонида бўлиб ўтмоқда.
Май ойида Рафаҳ ўтиш жойи ёпилгани сабабли Ғазодан келган фаластинликлар бу йил Маккага Ҳажга бора олишмагани айтилмоқда.
Фаластин маъмуриятининг маълум қилишича, босиб олинган Ғарбий Соҳилдан 4200 нафар зиёратчигина Маккага етиб келган.