Бугун 15 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

​​​​​​​Макка шаҳридаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади

​​​​​​​Макка шаҳридаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Саудия Арабистони Миграция бош бошқармасининг Жидда ва Макка шаҳарлари раҳбари, генерал Файсал бин Муҳаммад ар-Рожиҳий билан учрашув ўтказди.

Генерал Файсал бин Муҳаммад ар-Рожиҳий Бош консулхона вакилларининг Саудия томони билан доимий алоқада бўлиб, Ўзбекистон фуқаролари учун Жидда халқаро аэропортида виза расмийлаштиришда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Мулоқот чоғида Саудия Арабистонига ноқонуний йўллар билан келаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ноқонуний фирмаларни огоҳлантириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Макка шаҳрида жойлашган "аш-Шумайсия" депортация марказида сақланаётган ватандошларга қисқа муддатларда Ўзбекистонга қайтиш сертификатларини расмийлаштириш ва уларни ватанга қайтариш таклифи қўллаб-қувватланди.

Киритилди: 23:45 14.09.2025. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!