Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Макгрегор Оқ уйда Мейвезер билан жанг қилишга тайёрлигини айтди

Макгрегор Оқ уйда Мейвезер билан жанг қилишга тайёрлигини айтди

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер билан ММА қоидалари бўйича реванш жанг ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Ушбу жанг Оқ уйдаги UFC турнири доирасида ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда.

"Мейвезер, ММА қоидалари бўйича ваъда қилинган жангга тайёр бўлсанг, мен шу ердаман. Ёзда Оқ уйда яхши турнир бўлиши ҳақида эшитдим. Майкл, мен шунчаки ҳазил қиляпман! Аммо истасам, иккалангиз билан ҳам бир кечанинг ўзида жанг қила олардим. Флойдни эса ММА қоидаларида 10 сония ичида осонгина таслим этаман", — деб ёзди Макгрегор Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Киритилди: 10:05 07.01.2026. Ўқилди: 395 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!