12 февраль сешанба куни Македония Республикаси номини Шимолий Македонияга қайта номлаш тўғрисидаги Преспа Шартномаси кучга кирди. Мамлакат расмий номини ўзгартирди, дея хабар берилди Греция ташқи ишлар ҳисоботида.
Юнон ташқи ишлар вазири Йоргос Катрунгалос томонлар оғзаки қайдларни алмашишди, энди мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг янги босқичи бошланади дея таъкидлаб ўтди.
Шимолий македониялик ҳамкасби Никола Димитров эса бу кун дўстлик ва ҳамкорликнинг бошланиши бўлиши мумкинлигини қайд этди.
Ушбу номнинг ўзгариши собиқ Югославия Республикасига Афина билан келишмовчилиги туфайли илгари имкони бўлмаган НАТО ва ЕИга аъзо бўлишига имкон беради.