Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Мажбурий ижро бюроси болани отадан олиб онасига берди

Мажбурий ижро бюроси болани отадан олиб онасига берди

Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими вояга етмаган 10 ёшли Б.Бахтиёровни отасидан олиб онасига қайтариб берди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, оилавий келишмовчилик сабаб, Ё.Ғофурова турмуш қуриб, кўчиб келган уйини тарк этишга мажбур бўлган. Бироқ Ё.Ғофурова фарзандини олиб кетолмагач судга мурожаат қилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2019 йил 7 июнь кунидаги ижро варақасига асосан Ё.Ғофурованинг собиқ турмуш ўртоғи И.Бахтиёров қарамоғида бўлган Б.Бахтиёров онасининг тарбиясига мажбурий тартибда олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати МИБнинг Шаҳрисабз туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

И.Бахтиёров болани онасига ихтиёрий топшириш тўғрисида огоҳлантирилади. Бироқ ота фарзандини онага беришдан бош тортади. 20 июль куни мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Б.Бахтиёров онаси Ё.Ғофуровага олиб берилган.

Киритилди: 18:12 26.07.2019. Ўқилди: 3560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!