Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари белгиланди

A A A
Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари белгиланди

«Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Қарорга мувофиқ, маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари янги таҳрирда тасдиқланиб, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг «Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилди.

Қоидаларда, жумладан, қуйидагилар белгиланди:

маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишни ташкил қилиш тартиби;

қаттиқ, суюқ, йирик габаритли ва қурилиш чиқиндиларини юклаш ҳамда ташиш тартиби;

маиший чиқиндиларни полигонларга (чиқиндихоналарга) жойлаштириш тартиби;

чиқинди ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишларини белгилаш тартиби;

ихтисослаштирилган транспорт воситаси ва унинг экипажига, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қўйиладиган талаблар.

Киритилди: 19:16 09.11.2019. Ўқилди: 2156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!