Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Маҳмуд Мурадов жанги бекор қилинганига изоҳ берди

A A A
Маҳмуд Мурадов жанги бекор қилинганига изоҳ берди

UFC промоушенидаги илк жангчимиз Маҳмуд Мурадовнинг 26 февраль кунига белгиланган жанги бекор қилинди.

Спортчимиз Instagram саҳифаси орқали пост қолдириб, бунга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

"Ассалому алайкум. Мен қайғули хабар билан бўлишмоқчиман, афсуски, машғулотларда қўлимдан жароҳат олдим. Муайян текширувдан сўнг тикланиш жараёни қанча давом этиши аниқ бўлади. Рақибим, UFC ва барча мухлисларимдан узр сўрайман. Мен 26 февраль куни жанг қилишни жуда хоҳлаган эдим, пухта тайёргарлик кўрдим, афсуски, жароҳат ҳам пешонамизда бор экан. Бу жанг мартга кўчирилса хурсанд бўлардим.

Яна бир бор барчадан узр сўрайман, бу спорт ва баъзи ҳолатларда биз шунчаки ожизмиз.

Ин Ша Аллоҳ тикланиб янада кучлироқ бўлиб қайтамиз",- дея пост қолдирди Маҳмудов.

Киритилди: 18:40 27.01.2022. Ўқилди: 1933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!