Бугун 6 июнь, 2020 йил, шанба

O'ZB

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайит кунлари маърака маросимларини кейинга қолдиришга чақирди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳайит кунлари маърака маросимларини кейинга қолдиришга чақирди

Вазирлик юртдошларимизга мурожаат билан чиқиб,  карантиндаги чекловлар вақтинча экани, халқимиз саломатлигини сақлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилганини унутмасликка чақирди.

✅  Вафот этганлар учун хонадонларда ўтказиш режалаштираётган маърака маросимларини кейинга қолдириш, буни ўзимиз ва унда қатнашмоқчи бўлган яқинларимиз саломатлигини асраш мажбурияти, деб тушунишимиз лозимлиги таъқидланди.

❎  Жамоатчиликдан хонадонларда ташкил этилган маърака маросимларига қатнашмаслик бўйича шахсий намуна кўрсатишлари, бунда маҳаллалардаги нуроний отахону онахонларнинг, маҳалла фаолларининг ўрни катта экани таъкидлаб ўтилди.

⏯  Хонадонга янги келган меҳмонни кўриш ва қўлидан бир пиёла чой ичиш удумини ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, кейинги ҳайитларга қолдириш тўғри экани айтилди.

Киритилди: 20:58 22.05.2020. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!