Ҳукумат қарори билан, ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.
➖Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар
ўтказилади.
➖Маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар буйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб борилади.