Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Мағрур бобо!” – саратон ташхисидан кейинги Байден сурати жамоатчиликда таъсир уйғотди

“Мағрур бобо!” – саратон ташхисидан кейинги Байден сурати жамоатчиликда таъсир уйғотди

Байден саратон касаллигига чалингани эълон қилинганидан сўнг илк бор жамоат олдида кўриниш берди.

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден набираси Роберт Ҳантер Байденнинг битирув маросимида иштирок этди. Уларнинг биргаликдаги суратини собиқ сиёсатчининг рафиқаси Жилл Байден Instagram'даги саҳифасида эълон қилди.

"Мағрур буви ва бобо! Табриклаймиз, Ҳантер, биз сен билан жудаям фахрланамиз!", — деб ёзди Жилл Байден.

Май ойининг ўрталарида Байденга простата бези саратони ташхиси қўйилгани маълум бўлди. Тhe New York Times нашрининг хабар беришича, 82 ёшли сиёсатчига 16 май куни ташхис қўйилган. Шифокорлар саратоннинг агрессив шаклга ўтганини ва суякларга метастаз берганини аниқлашган.

Касаллиги ҳақидаги хабарлар тарқалгач, Байден ўзини ва оиласини қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорчилик билдирди.

"Саратон барчамизга таъсир қилади. Кўпчилигингиз каби Жилл ва мен ҳам қийин бўлган вазиятда энг кучли эканимизни билиб олдим. Бизга муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш билан далда бераётганингиз учун ташаккур", — деб ёзди собиқ президент ижтимоий тармоқда.

Киритилди: 16:37 25.05.2025. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!