Халқаро Атом Энергетикаси Агентлиги (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил зарбалари Теҳроннинг ядровий дастурига тўлиқ зарар етказмаган.
«Жиддий зарар етказилди, аммо бу тўлиқ йўқ қилиш эмас, — деди Гросси CBS телеканалига берган интервьюсида. — Эрон саноат ва технология имкониятларига эга. Агар хоҳласа, улар бундан яна бошлашга қодир», — деб қўшимча қилди у.
25 июн куни Эрон парламенти МАГАТЭ билан ҳамкорликни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Эндиликда агентлик вакиллари мамлакатга кириб, инспекция ўтказа олмайди. Уч кундан сўнг эса Эрон ҳукуматлари Гроссини шахсан мамлакатдаги ядровий объектларга боришдан тақиқлади. Бундан ташқари, МАГАТЭ ушбу объектларда видео назорат камераларини ўрнатолмайди.