Бугун 8 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Мадуронинг ишини Трампга қарши қарорлар чиқарган судя кўриб чиқади

Мадуронинг ишини Трампга қарши қарорлар чиқарган судя кўриб чиқади

Бу ҳақда CNN хабар берди.

Телеканал хабарига кўра, гап 1998 йилда АҚШ президенти Билл Клинтон томонидан тасдиқланган 92 ёшли федерал судя Элвин Хеллерстейн ҳақида бормоқда.

У тизимда ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, кўпинча кенг жамоатчилик ва сиёсий резонансга эга жараёнларга жалб қилинади.

2025 йил баҳорида Хеллерстейн Трамп маъмуриятига Қўшма Штатлардаги Венесуэла фуқароларини депортация қилиш учун “Xорижий душманлар тўғрисидаги” қонунни қўллашни тақиқлаган эди.

Хеллерштейн, шунингдек, миграция сиёсати ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича Трамп маъмуриятига қарши қарорлар қабул қилган.

Венесуэла президентига қарши биринчи суд мажлиси бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Мадурога қарши айбловларнинг асосий банди Қўшма Штатларга наркотик моддалар етказиб бериш мақсадида “Синалоа” картели, “Трен де Арагуа” жиноий гуруҳи ва “Зетас” картели билан тил бириктиришни назарда тутади.

Киритилди: 21:47 05.01.2026. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!