Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Мадуро АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари остидаги барча имкониятларни қўлдан чиқарди

Мадуро АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари остидаги барча имкониятларни қўлдан чиқарди

Мадуро АҚШнинг хавфсизлик кафолатлари остида истеъфога чиқиш ва Венесуэлани тарк этиш бўйича барча имкониятларни қўлдан чиқарди, деди Доналд Трамп.

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан қисқа телефон суҳбати ўтказганини тасдиқлади.

"Суҳбат давомида Мадуродан истеъфога чиқиб, ўз оиласи билан бирга Венесуэлани тарк этишни талаб қилдим. Мен бу суҳбатни яхши ёки ёмон бўлди деб айтмаган бўлардим, бу шунчаки телефон қўнғироғи эди", — дея изоҳ берди Трамп.

Аввалроқ New York Times газетаси икки етакчи АҚШда юзма-юз учрашув ўтказиш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берганди.

Телефон қўнғироғи ҳақидаги маълумотлар Трамп маъмурияти очиқдан-очиқ душманлик позициясини эгаллаб, дипломатия учун имкониятлар қолдираётгани фонида пайдо бўлди.

Киритилди: 22:02 02.12.2025. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!