Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Мадуро 18 ойдан кейин истеъфога чиқишга тайёр(ми)?

Мадуро 18 ойдан кейин истеъфога чиқишга тайёр(ми)?

Мадуро АҚШ вакиллари билан норасмий музокаралар вақтида 18 ойдан кейин истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирган — CNN

Телеканал маълумотларига кўра, айрим америкалик амалдорлар бундай сценарийни инқироздан чиқишнинг эҳтимолий йўли сифатида кўриб чиққан, аммо Оқ уй фақат Мадуронинг дарҳол истеъфога чиқишини назарда тутувчи режани қўллаб-қувватлашга қарор қилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг яқин ҳамкорлари Оқ уй билан бир нечта каналлар орқали алоқага чиққан ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик қандай шаклланиши мумкинлигини муҳокама қилмоқда.

The New York Times маълумотига кўра, Мадуро ва Трамп ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган, унда томонлар Қўшма Штатларда учрашув ўтказиш имконини муҳокама қилган, аммо келишувга эриша олмаган. Суҳбат АҚШ Давлат котиби Марко Рубио иштирокида ўтган.

Аввалроқ Трамп Венесуэла ва унинг атрофидаги ҳаво макони ёпилганини эълон қилган эди. Бу қарор Қўшма Штатларнинг Кариб ҳавзасида ўз ҳарбий контингентини кенгайтиришда давом этаётгани фонида эълон қилинди.

Киритилди: 09:56 01.12.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!