Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Мадримов - Кроуфорд оқшомининг co-main event жанги тасдиқланди

A A A
Мадримов - Кроуфорд оқшомининг co-main event жанги тасдиқланди

Хабарингиз бор, 3 август куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида катта проф бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Riyadh Season Card оқшоми ташкилотчилари турнирнинг андеркарт жангини эълон қилишди. Унда супероғир вазн тоифасининг учта йўналишида собиқ жаҳон чемпиони, мексикалик Энди Руис америкалик Жаррелл Миллерга қарши рингга кўтарилади.

Дарвоқе, яқиндагина қон таҳлилида тақиқланган модда аниқланган Миллер Top Rank промоутерлик компанияси мижози ҳисобланади. Жарреллнинг 9 июль куни Жерри Форрестга қарши жангидан аввал топширган тести мусбат натижа берганди. Бундай ҳолат унинг фаолиятида учинчи маротаба содир бўлди.

Турнирнинг марказий жанги америкалик мутлақ жаҳон чемпиони Теренс Кроуфорд ҳамда WBA камари соҳиби Исроил Мадримов ўртасида ўтказилади.

Киритилди: 20:14 17.07.2024. Ўқилди: 849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!