Мадрид жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича янги Европа бошқармасининг бош қароргоҳи бўлишга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни Испания саноат, савдо ва туризм вазири Рейес Марото маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қироллик ҳукумати раҳбари Педро Санчес Европарламент (ЕП) президенти Роберта Метсолага мактуб йўллаган. "Шунингдек, мен Испания президенти ЕП президентига Мадриднинг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Европа бюросининг штаб-квартираси бўлиш учун номзодини қўллаб-қувватловчи хабар юборганини эълон қилмоқчиман" - деди Марото Telemadrid берган интервьюсида.
Аввалроқ мамлакат ҳукумати хабар берганидек, ЕИ пул ювишга қарши кураш билан шуғулланувчи махсус орган яратишга рози бўлган.