Мадагаскарда “Гезани” циклини туфайли 20 киши ҳалок бўлди, яна 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда орол давлатининг Табиий офатлар хавфини бошқариш миллий бюроси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, шамол тезлиги эпицентрда соатига 250 кмга етган циклон мамлакат шарқидаги Туамасина шаҳрининг 80 фоиздан ортиғини вайрон қилган. Туамасина — пойтахтдан кейинги иккинчи йирик шаҳар ва мамлакатнинг асосий порти ҳисобланади.
Ҳозирда циклон Мадагаскар ҳудудини тарк этиб, Мозамбик бўғози томон йўналган. Қурбонлар сони ва етказилган зарар ҳажми аниқлаштирилмоқда.