Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Люксембург герцоглигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Том Райзен билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида элчи вазирга ўзининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, шунингдек, устувор йўналишлар бўйича икки мамлакат мулоқотини ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.