Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Лувр музейида Наполеон даврига оид қимматбаҳо буюмлар ўғирланди

Лувр музейида Наполеон даврига оид қимматбаҳо буюмлар ўғирланди

Бу ҳақда Франция маданият вазири Рашида Дати ўзининг Х саҳифасида хабар берди. Ўғирлик бугун, 19 октябр куни эрталаб содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани, ташриф буюрувчилар Луврдан эвакуация қилингани ва музей "фавқулодда сабаблар туфайли" кун бўйи ёпиқ бўлиши эълон қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, уч нафар жиноятчи Луврга қурилиш ишлари олиб борилаётган ён томондан кириб, юк лифтида бинонинг “Аполлон” қисмига кўтарилган, сўнгра император Наполеон ва унинг рафиқаси коллекциясидаги 9 та экспонатни ўғирлаб кетган, бироқ ўғирланган нарсалар орасида энг йирик олмос - “Регент” бриллианти йўқлиги маълум қилинди.

Франция ички ишлар вазирлигига кўра, "бебаҳо" жавоҳирлар 7 дақиқа ичида ўғирланган ва жиноятчилар эҳтимол скутерларда қочиб кетишган. Le Parisien нашри маълумотларига кўра, ўғирланган қимматбаҳо буюмлардан бири музей яқинида синган ҳолда топилган бўлиб, бу Наполеон III нинг рафиқаси императрица Евгениянинг тожи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Киритилди: 18:46 19.10.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!