Беларус президенти Александр Лукашенко НАТО Шарқий Европадаги урушга тайёрланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Минскдаги Мустақиллик саройида ҳарбий олий ўқув юртлари битирувчилари ва катта офицерларни тақдирлаш маросимида айтиб ўтди.
"Биз ҳарбий одамлармиз, биз урушга тайёрланяпмиз. Лекин бу уруш бўлмаслиги учун ҳамма нарсани қилишимиз керак!", - деди президент.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари қуруқлик ва ҳавода фаол разведка ишларини олиб бормоқда, ҳарбий логистикани ўзлаштирмоқда, машғулотлар ўтказмоқда, бошқа минтақалардан техника ва материаллар олиб ўтмоқда, ҳарбий бюджетларни оширмоқда.