Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Лукашенко ва Трамп учрашуви кутилмоқда

Лукашенко ва Трамп учрашуви кутилмоқда


Беларусь президенти Александр Лукашенко ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида шахсий учрашув ташкил этиш учун Минск томонидан чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Рыженков РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Трамп аввалроқ Лукашенкони АҚШга таклиф қилган. Бироқ Европа Иттифоқи санкциялари туфайли сафар амалга ошмаган. Дипломатнинг таъкидлашича, Европа ҳаво ҳудуди ёпиқлиги сабабли АҚШга учиш учун айланма йўналишдан фойдаланишга тўғри келади ва бу ҳозир техник жиҳатдан жуда мураккаб.

Лукашенко аввалроқ АҚШ президенти билан тўғридан-тўғри мулоқот Вашингтон билан муносабатларни яхшилашга ёрдам беришини айтган.

Киритилди: 13:10 03.10.2026. Ўқилди: 536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!